Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз ўқимаган киши

14:46 / 10.10.2017 | Bilolxon | 5825

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бир биродарим намоз ўқимаган киши мусулмон бўлмайди дeб айтди. Мeн бу гапга жавоб бeролмадим, чунки бу ҳақида эшитмаган эдим. Шу гап тўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Намоз ўқимаслик икки хил бўлади. Бири намозни фарзлигини тан олиб, диннинг устуни эканлигига иқрор бўлиб, нафси бузуқлиги учун ўқимаётганини тан олиб ўқимаслик. Бундай одамни мусулмон фосиқ дейилади. Иккинчиси Аллоҳ фарз қилганини инкор қилиб ёки “Қалб тоза бўлса бўлди, намоз ўқиш шарт эмас” деб ўқимаслик. Бундайлар тезда тавба қилиб, иймонини янгилаб олиши керак.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat