Ассалому алайкум! Ёввойи мушукни бeҳос ўлдириб қўйса нима бўлади? Бу катта гуноҳми?
Ва алайкум ассалом! Шариатимизда зарар келтирадиган жонворларни ўлдиришга рухсат берилган. Бошқаларини ўлдиришда бирор мақсад бўлиши керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизиқишга қушларни ўлдиришдан қайтарганлар. Албатта зарар бермаганини ўлдириш гуноҳдир. Валлоҳу аълам!