Ассалому алайкум! Хозирги кунда сумалак пишириб тош ташлаб ният қилиш, қозон атрофида қўшиқ куйлаб ўйин кулгу қилишдек ширк-куфр амаллар оддий холга айланиб қолди. Шу маросимларда қатнашиш иймонга футур етказмайдими?
Ва алайкум ассалом! Уларнинг қилаётган бу ишлари бирор далилга сунилган эмас. Тош ташлаб ният қилса мутсажоб бўлади деган ҳадис йўқ. Бу сумалакчи кампирларни ўйлаб топган гаплари. Аммо бу амални ширк даражасига етказиш ҳам нотўғри. Валлоҳу аълам!