Ассалому алайкум! Онам ибодатда, беш махал намоздалар. Хуфтон намозидан сўнг одатда тахорат билан ухлайдилар. Шундай холда аввал кечаси қандайдир одам онамни босган эди. Хозир онамларда буйракда тош борлиги у эса жойидан кўчганлиги сабабли вақтинчалик трубка қўйилган. Узрли бўлган вақтлари ҳам. Ҳозир тахоратсизлар, чунки жаррохлик операциясидан кейин вақтинчалик касалхонадан уйга чиқдилар. Шу куни кечаси яна иккита сочлари тикка соқолли яна бири сочлари юмшок одам босибди. Кўзларини очолмаптилар бақиришга харакат қилсалар бақира олмаганлар, қўл ва оёкларини ҳам қимирлата олмаптилар. Бу яна такрорланмаслиги учун нима қилганлар маъқул? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Ғусл қилолмасалар ювиши жоиз бўлган жойларини ювиб, қолган жойларига ғуслни ният қилиб таяммум қилсин. “Оятул Курсий” ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонгда ва тунда ўқиган дуоларини ўқиш керак. Валлоҳу аълам!