Ассалому алайкум! Ҳурматли зикр аҳли жамоаси Аллоҳим илмингизни бунданда зиёда қилсин. Бир дугонамни бўқоқ касаллиги безовта қилади, шифокорга борса текширувлардан ўтишингиз керак деб айтишибди. Шароити оғирлиги сабаб текширувлардан ўта олмабди. Шу касалига шифо бўлади деб оналари дори тайёрлаб берибдилар. У дорининг таркиби ароқ ва ёнғоқнинг янги тугилгани экан. Шуни шифо мақсадида истемол қилса бўладими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Ароқдан бўлса ичиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!