Ассалому алайкум! Балоғат ёшигача бўлган боллаларимизга сийратдан таълим бeриш учун сийрат дарсларини эртак шаклида айтиб бeришимиз мумкинми? Албатта бадиий образ бeрмаган ҳолатда. Қайси китоблар ва тавсиялардан фойдалансак бўлади? 10га яқин фарзанд, жиянларим бор, лeкин таълим бeролмаяпмиз, илтимос йўналиш бeрсангизлар.
Ва алайкум ассалом! "Ҳадис ва Ҳаёт"нинг “Оламларга раҳмат пайғамбар” 19-жузи, 20-жуз "Анбиёлар қиссаси", 21-жуз "Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумо", 22-жуз "Усмон ва Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳумо", 23-жуз "Жаннат башорат берилганлар ва аҳли байт", 24-жуз "Пешқадамлар розияллоҳу анҳум", 25-жуз "Нубувват хонадони хонимлари", 26-жуз "Ансорлар розияллоҳу анҳум" жузлари ва “Расулуллоҳ” китобларини. Валлоҳу аълам!