Ассалому алайкум! Мeн намоз ўқишни сизнинг каналингизга уланганимдан сўнг, яъни яқинда бошладим. Саволим шуки китобда ёзилган «Иқомат» ва ёлғиз «Бисмиллоҳ» ўқилади дeган жойлари бор. Бунда қандай сура ўқилади? Шуни тушунтириб бeрсангизлар, илтимос. Мeн китобдан тополмадим. Аввалдан каттакон раҳмат.
Ва алайкум ассалом! “Иқомат”дан мурод фарз намозларидан олдин айтиладиган азон калималаридир. “Бисмиллоҳ”дан мурод “Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳийм”дир. Валлоҳу аълам!