Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сайтингизда берилаётган саволларга жавобларингиз хакида.

00:00 / 23.10.2009 | eski savollar | 2153
Ассалому алайкум хурматли устозимиз, хурматли Шайх Хазратлари.Ушбу сайтга илмли ва илми кам булга биродарлар ташриф буюришади. Уларнинг илм савиялари турли хил булгани сабабли улардан сизга жуда оддий, содда булган саволлар хам берилади. Аммо купгина жавобларингизда уларга жуда киска ёки булмаса "Бу саволни ёш боллардан суранг" маъносидаги гапларни куриб коламиз. Бир тамондан сизни биз тушунамиз, сизнинг хар бир муддат вактингиз кимматлидир. Шу сабабли шогиртларингизна ёрдамга чорлаб, шу каби саволларга хам батафсилрок жавоб ёзсангиз бенихоят хурсанд булардик. Чунки бир одам берган оддий саволни бир неча киши укиб уни урганиши мумкин деб уйлайман. Мени бу каби ёзган гапларим сизга бехурматлик деб тушунмайсиз деган умиддаман. Биз сизни яхши курамиз, илмизни хурмат киламиз. Сиздек устозимиз борлигидан фахрланамиз. Сиздан куп нарсаларни урганишга интиламиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ҳозир, сизнинг менга берган танбиҳингиз ва маслаҳатингизни ўқиб туриб қарасам, икки юз йигирма етти бетли саволларга жавоб бераётган эканман. Маслаҳат бериш осон. Менинг сайтга келган саволларга жавоб беришим, қолган ишлармнинг жуда оз қисмини ташкил қилишини ҳам айтиб ўтсам малол олмассиз деган умиддаман. Ўша оддий савол берадиганлар, савол беришнинг ўрнига тайёр маълумотни ўрганишса бўлмайдими? Аввал бир неча марта берилган жавобни излаб топиш ўқишга эринган кишиларга, ундай қилмай, излаб топиб ўқинглар, китоб ўқинглар, деб маслаҳат берсангиз, яхши бўлар эди.- Исломда “Фиқҳул авлавиёт” деган тушунча бор. “Устун турадиган нарсалар фиқҳи” дегани. Киши доимо ўша “Устун турадиган нарсалар”ни аввал қилиши ва уларга асосий эътиборни бериши керак. Бошланғич маълумотларни ҳар қандай жойдан олинса бўлаверадику! Ёки ҳамма икир-чикирни ҳам бир тарафгина адо қилиш шартми? - Савол беришнинг одоби ҳам борлигини одамларимиз билишлари керак. Ўзларининг вақтлари ва имконлари бемалол бўлса, бошқаларнинг вазияти бошқача эканини унитмасликлари лозим. Сиз шогирдларингизни чорлаб, деб менга маслаҳат берибсиз. Бошқалар, менга шогирларингиз керак эмас, ўзингиз шахсан жавоб беринг, дейди. Иккинчилари, жавобга фалон нарсадан далил келтирмасангиз, қабул қилмайман, дейди. Учинчиси, тезлик билан жавоб бер, дейди. Тўртинчиси, нимага кеч қолдинг, дейди.- Маслаҳатингиз учун сизга чексиз ташаккурлар айтаман. Яна бошқа маслаҳатларингизни кутиб қоламан. Аллоҳ таол хайрингизни берсин.

Топ рейтинг www.uz Openstat