Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Уйдан узоқда ишлаш ҳақида

07:57 / 22.10.2016 | Asrorxon | 2725

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, бизнинг оилада иккита эркак киши бор, мен ва акам. Отамиз 14 йил олдин вафот этган. Акам уйланган, мен ҳали уйланмаганман. Мен ва акам уйдан узоқда, яъни бошқа вилоятда ишлаётганимизга бир йилдан ошди. Уйда онам, акамнинг аёли ва иккита жуда ёш ўғли қолишган. Ўзимизнинг вилоятда яхши иш топа олмадим ва танишимиз орқали акамнинг ёнига ишга келганман. Уйдагилар бозор ва бошқа эҳтиёжлар учун ўзлари чиқиб келишади. Биз бир ойда, йигирма кунда бир бориб иложи борича уй юмушлари ва бозор учарга ёрдамлашамиз. Биз уйдагиларни ёлғиз ташлаб вақтинча узоқда ишлашимиз жоизми ёки нима бўлганда ҳам иккимиздан биримиз уйда бўлишимиз шартми? Илтимос, маслахатингизга жудаям муҳтожман. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу ҳолатда уйда бўлишингиз шарт эмас, ҳолатга қараб иш тутилаверади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat