Ассалому алайкум азизлар!
Ассалому алайкум азизлар! Бир киши хазрат Довудга деб товуқ сўйиб мени чақирди. Мен Аллоҳдан бошқага атаб суйилган гўштни еб бўлмаслигини айтдим.
Савол:
-Шунда у ниятини ўзгартирса ва ўша сўйилган товуқни Аллоҳ учун сўйдим деса мазкур гўштни еб бўладими?
-Бундай тадбирга борса бўладими ва ўша гўштдан бошқа нарсаларни тановул қилса бўладими?
Сизларга катта рахмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
1). Сиз жавобингизда сўйиб чақирганини айтгансиз. Қандай қилиб сўйилиб бўлган нарса ниятини ўзгартирасиз. Ейиш жоиз эмас.
2). Ҳалол ва мубоҳ нарса жоиз. Валлоҳу аълам!