Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кибер хавфсизлик ҳақида

20:01 / 05.05.2021 | Gocci™ | 1681

Ассалому алайкум! Менинг соҳам кибер ҳавфсизлик ва суний интеллект соҳаси, сизлардан бир нарсани сўрамоқчи эдим биламизки юртимиздаги тизимларнинг ҳавфсизлиги жуда заиф уларнинг ҳавфсизлигини осонлик билан айланиб ўтиб етарлича зарар бериш мумкин, мен юртимизда бу соҳани ривожланишини ва бизда ҳам яхши мутаҳассизлар чиқишини ҳаскер деганда инсонлар телифон устаси, шифи инстаграм, фасебоок аккаунтларни бузувчи шахсларни чунишини истамайман, ҳаскер фақат ёмон инсон бўлмайди улар 3 тоифага бўлинади, телифон ишлаб чиқарувчи компанийларда ҳам тизимнинг ҳавфсизлигини таминлаш учун ҳимоя қобиқларини яратувчи ҳаскерлар бўлади улар асосан (оқ шляпали ҳаскер ) ёки (Пентестер) деб номланади. Саволим шундаки мен бу соҳани инсонларга ўргатишим тўғрими? Қўрқаётган нарсам мен уларга ўргатган нарсаларимдан нотўғри мақсадда фойдаланишлари мумкин чунки бирор тизимни ҳимоя қилиш учун уни бузиш керак ва шунга қараб ҳимоя қилинади. Мен уларга бу нарсаларни ўргатсам улар ёмон мақсадда ўрганишса уларнинг гуноҳига шерик бўлиб қолмасмикинман. Чунки ҳозирги кўп ёшларимиз (ҳаскерлик, кибер ҳавфсизлик)ни ўрганиб сайтларни бузиб кўргиси келади. Бир дўстимдан шу ҳақида сўрасам ҳамма нарсани ёмон мақсадда фойдаланса бўлади масалан ёстиқ ишлаб чиқувчи уни инсонлар бир бирини ёстиқ билан бўғиб ўлдириши учун ишлаб чиқармайди ёки пичоқ ҳам кимнидир ўдириш учун чиқарилмайди деб мисоллар келтирди ва сен ниятингни тўғри қил деди. Нима қилишимни маслаҳат берасизлар?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Исломда, “Динда яхшиликда ҳамкор бўлинглар, ёмонлик ва гуноҳда ҳамкор бўлманглар” деган қоида айтилган. Ҳар бир инсон ўз ишини шунга солиб кўриши керак. Ишлаб чиқариладиган нарсалар уч турга бўлинади. Фақат гуноҳ учун ишлаб чиқариладиганлар, фақат яхшилик учун ишлаб чиқариладиганлар ва умумий мақсадда ишлаб чиқариладиганлар. Аммо кимдир уларни яхши мақсадда ва кимдир уни ёмон мақсадда ишлатади. Масалан оддий пичоқ. Кимдир ундан ошхоналарда яхши ишларга фойдаланади. Кимдир у билан жиноят содир қилади. Ҳозирги кундаги телефон, радио, интернет кабилар ҳам худди шундай. Сизни нарсангизни ҳам кимлардир яхши мақсадда ва кимлардир ёмон мақсадда ҳам фойдаланадиган бўлиб, юқоридагига тушса қилиш жоиз. Ёмон мақсадда фойдаланишини очиқ-ойдин айтса унга бу нарсани қилиб беришингиз жоиз эмас. Бу худди билиб туриб қотилга пичоқ ясаб бергандек бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat