Ассалому алайкум! Бир инсон билан унаштирилгандик. Тўйимиз бўлмай унаштирувимиз бекор қилинди. Куёв тарафга қилган сарполари ва қалин пулларини қайтариб бердик. Яқинда номаҳрамдан совға ёки бирор хадя олиш мумкин эмаслигини ўқиб қолдим. Бу дунёдан зиммамда қарз билан ўтишни хохламайман. Шунинг учун, у йигитга мен учун сарфлаган бошқа харажатларини яъни совғаларини, овқатланишга олиб борган барча харажатларининг пулини қайтариб бермоқчиман. Лекин қанча беришни аниқ билмайман. Тахминий хисоблаб берсам, мабодо қилган харажатларидан кам бериб қўйсам, қарз бўлиб қолмайманми? Хозирги холатим унинг барча пулларини қайтариб беришга етмайди. Имкониятим бўлиши билан уни қолганини қайтарсам бўладими?
Ва алайкум ассалом! Сиз учун берилган у совғалар ҳадя ҳисобланиб, қарз бўлмайди. Едирган таоми ҳам қарз бўлмайди. Валлоҳу аълам!