Ассалому алайкум! Яқинда уйланаман, табики уйлангандан сўнг бомдод намозига жуниб бўламан. Энди уйимизда ғусл қилгани умуман шароит йўқ, гапни рости хафтага бир марта чўмиламиз, кун ҳам салқин. Шу ғусл қилгунча таяммум олиб, кетидан тахорат олиб намоз ўқиб ва Қурьон ўқиса бўладими?
Ва алайкум ассалом! Бўлмайди. Уйланишдан олдин уйнинг ичига ҳаммомча қуриб олинг. Ювиниш учун 1 метрга 1 метр жой кифоя қилади. Агар қишлоқда яшасангиз меҳробни кичиккина қилиб бўлса ҳам ғуслхона қилиб қўйсангиз ҳеч ким сезмайди ҳам. Уй исиганида у ҳам исийди. Валлоҳу аълам!