Ассалому алайкум! Мен яқинда тижорат бошлаган эдим. Шу тижоратим учун сармоя керак бўляпти. Шунга қарз олиб тижоратимни юргазмоқчи бўлиб тургандим, савол туғилиб қолди. Мен шу тижоратимдан топган пулимни хеч бир чақасида хатто шубҳа ҳам бўлишини хоҳламайман. Агар мен кимдандир 500 доллар қарз олсаму, у пул шубҳали бўлса (яъни у берган одам пулни қандай топади яхши билмайману, лекин фоизли кредитдан қўрқмайдиган одам бўлса), олган пулимдан менинг тижоратимга ҳам салбий таъсири бўладими? Яъни мен шу тижоратимни орқасидан топган пулими ҳалоллигига футур етмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Футур етади. Ҳалол жойдан олиб бошланг. Валлоҳу аълам!