Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Умр йўлдош танлашдаги ҳолатлар

21:56 / 01.11.2017 | Abdurohman | 6664

Ассалому алайкум! Ҳозирда куп кизлар ношаръий болларга эрга тегиб кетишяпти. Буни сабаби сал яхшироқ пул топса ёки қандайдир дунёвий хиссиётлар учун. Яъни ўзлари диндор қизлар хам шу холатларга тушиб қолишятгани мени қийнаяпти. Тарихда уламолар қизларига подшохни уйидан совчилар келишига қарамасдан камбағал бўлса хам Аллоҳ ва унинг росулини дейдиган йигитларга эрга беришгани нахот биз учун ибрат бўла олмаяпти. Мен ношаръий деятган инсонларим, аввалам бор бенамозлар ва кейин Аллоҳ фарз қилган амалларни тарк қилувчи инсонлардир.
Нимага диндор қизлар бу борада оқсашяпти тушунолмаяпман ёки улар динининг мохиятини билишмаяптимикин? Азиз устозлар мени бу ташвишга солётган нарса ўринлими ёки ким хохласа ўшангами? Бенамоз, ноисломий хаёт кечирадиган бўлса хам тегиб яшаб кетаверишларига динимизда қайтариқ йўқми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Албатта уларнинг қилаётган ишлари нотўғри. Чунки намоз ўқимаган кишилар эътиқод масалаларини ҳам билмасликлари аниқ. Ундай одамларнинг оғзидан билиб-билмай никоҳни узилиб кетишига сабаб бўладиган сўзлар чиқиб кетади. Кўплаб бунинг гувоҳи бўлиб турибмиз. Ота-оналар қиз беришда эҳтиёт бўлишлари шарт. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat