Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари мени саволим шундан иборатки, бир дўстим фотиҳаси бўлган қизни севиб қолган нима қилишни билмай юрибди. Мен унга совчи устидан совчи қўйиш харом қилинганини ҳадисда ўқиганимни шунинг учун совчи қўйишдан олдин ўша қиз билан фотиҳаси бўлган йигит билан гаплашиб унинг совчиларини қайтаришига кўндира олса кейин совчи қўйиши мумкин деб айтдим. Совчи устидан совчи қўйиш ҳаромлиги ҳақида шу сайтдаги мақоладан ўқигандим. Маслаҳатим тўғрими ё адаштимми? Яна унинг вазиятида у учун тўгри йўл қандай бўлади? Жавоб учун олдиндан раҳмат. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва баракотуҳ.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Совчи устига совчи қўйиш ҳам, совчи қўйганнинг олдига бориш ҳам мумкин эмас.