Ассалому алайкум! Янглишмасам Самарқандда Довуд пайғамбар ғори бор эмиш. Қанчадан-қанча мусулмонлар ўша ерни зиёрат қилгани боришар экан. Хар хил ривоятлари, ширк аралаш қилинадиган амаллари бор экан. Шу ғор ҳақида бирон бир маълумотингиз бўлса, ойдинлик киритиб берсангизлар. Зора мусулмонлар ширк аралашган зиёратгохлардан тийилишса, шариат рухсат берган жойларни зиёрат қилишса. Аллоҳ хеч биримизни ўз ҳолимизга ташлаб қўймасин. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! У қуруқ ғордан бошқа нарса эмас. Кимлардир тирикчилик манбаига айлантириб одамларнинг соддалигидан фойдаланишмоқда. Валлоҳу аълам!