Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пайғамбаримиз (сав)ни инсон уйғоқлик ҳолида кўриши масаласи

00:00 / 27.05.2009 | eski savollar | 3162
Пайг'амбаримиз (сав)ни уйг'оқлик ҳолида ко'риш масаласиАссалому алайкум муҳтарам Шайҳ ҳазратлари. Аллоҳ барча қилаётган ҳайирли ишларинзигдан рози бо'лсин. Мен ҳозир ҳорижда докторантурада о'қиётган талабаман. Мен ҳозир таҳсил олаётган шаҳарда бошқа дин вакиллари (айниқса насронийлар) билан динлараро "диалог" ё'лида ко'п ишлар қилаётган, турли тадбирларни ташкиллаштираётган бир мусулмон жамоати бор. Бу жамоат анча катта бо'либ, унинг бир қанча давлатларда ко'плаб вакиллари бор. О'тган йили уларнинг бир диний суҳбатига таклиф қилингандим. Суҳбат давомида ҳутба қилаётган ёши катта киши бо'лган воқеа деб бир воқеани айтиб берди. Воқеа яшанилганлиги алоҳида ург'уланди. Бу воқеага ко'ра, шу жамоатнинг бир вакили (ёш йигит) бундан 2 ёки 3 йил аввал "барот" кечаси куни шу кечага баг'ишланган тадбир-йиг'илишда қатнашиш учун машинада кетаётган бо'лган. Машинаси янги бо'лишига қарамасдан ё'лда бузилиб қо'лади. Шу пайт машина эшиклари бирдан очилиб уч инсон машинага о'тиради. Бу инсонларнинг бири Росулуллоҳ (сав), иккинчиси уларнинг бир марҳум шайҳи ва учинчиси уларнинг ҳозир ҳаёт бо'лган бошқа шайҳи. Улар орасида суҳбат бо'лади, ҳатто улар йигит шом намозини о'қиб олгунча кутиб туришади. Росулуллоҳ (сав)ни тушда ко'риш бор нарса эканлигини ҳадис китобларида о'қиганмиз. Лекин Росулуллоҳ (сав)ни инсон уйг'оқлик ҳолида ко'риши мумкинлигини мен ҳеч эшитмаган ёки ҳеч бир жойда о'қимагандим. Муҳтарам шайҳ ҳазратлари, бу масала ҳақида динимизнинг ҳукми қандай? Мени яна о'йлантирган масала бу воқеанинг "барот" кечаси куни бо'лганлигида. Чунки мен бу кечада махсус давралар уюштириб, алоҳида қо'шимча ибодатлар қилиш бид'ат деб эшитгандим. Шу то'г'рими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бу каби гаплар хаёлдан бошқа нарса эмас. Уларга эътибор берманг.

Топ рейтинг www.uz Openstat