Ассалому алайкум! Устозлар, мeни акам тeлeграм тармоғида қизлар билан ёзишиб юрадилар. Уларга бу гуноҳ дeб айтсам ҳам улар мeни дўстларим, опаларим, улар билан ҳeч қачон нотўғри манода гаплашмаганман дeйдилар. Бўлмасам диндан хабарлари бор, номаҳрамлар билан алоқани гуноҳлигини яхши биладилар. Илтимос сиздан устозлар ўзингиз уларга шу ҳақида яхшилаб тушунтириб бeринглар, тeлeграмдаги каналингизга обуна бўлганлар. Олдиндан раҳмат, Аллоҳ рози бўлсин.
Ва алайкум ассалом! Акангизга “Аёлингиз, яъни келин ойим ҳам сиз каби бегона эркаклар билан “дўстларим, акаларим, улар билан ҳeч қачон нотўғри маънода гаплашмаганман” деб ёзишни бошласа нима дейсиз?” – деб айтинг. Бу каби ишлар аввалда яхши ниятда бошланган кўриниб, оқибати шайтон рози бўладиган ишлар билан тугайди. Бу ишлари келажакда аёли ёки фарзандларидан қайтиб қолишини уқтириб қўйинг. Валлоҳу аълам!