Ассалому алайкум! Устоз мени саволим шукр килиш хакида Аллоҳ бизга битмас тугалмас нематлар берган. Уйимиз бут, ишимиз бор, ҳар кунги ризқ насибамиз ортиғи билан бор. Биз ожиз бандаларга Аллоҳ гуноҳ қилсак ҳам ризқни бераверади. Ўйлаб қоламан ҳозир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тирилиб келсалар нима деган бўлардилар? Ахир уларни бу дунёда 1 бурда нонга қорнилари тўймай умматим деб ўтдилар, биз эса хар куни қорнимиз тўқ, нематлар ичида яшаяпмиз. Эрта охиратда шу нематларни савол-жавоби қийин бўлмасмикин деб қўрқаяпман. Устозлар, биз қандай амаллар қилсак шу нематлар ва ризқ-насибага шукур қилган бўламиз? Ёки турган ўтирганимизда Аллоҳга шукр дейиш билан бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Бой инсонлар Аллоҳ таолонинг ердаги кассирлари ҳисобланишади. Яъни уларга берилган бойлик уларга омонатдир. Ишхонанинг кассирлари каби ҳақ эгаларига тарқатиб беришлари керак. Кассир ишчиларга тарқатиши керак бўлган ҳақларни “бу ўзимнинг шахсий мулким” деб уларга тарқатмаса ёки уларнинг ҳаққларидан уриб қолса кассир ишдан хайдалганидек, бой кишилар ҳам топганини ўз эгаларига етказиб, охиратларини обод қилишга ҳаракат қилишлари, тўғри ишлаганлари учун ўзларига ҳам маош олиб фаровон ҳаёт кечиришлари керак. Валлоҳу аълам!