Ассалому алайкум! Устозлар, уйланмаганман, мен уйланмоқчи бўлган қиз замонавий қизлардан бўлиб, пардоз воситаларидан кенг миқёсда фойдаланади, кўз-қошини бўяш, қўл тирноқларига лак суртиш, лабларини бўяш, унга: «қиз боланинг пардоз қилиши эр учун, одамлар эътиборини тортмайдиган ранглардан фойдаланинг» дедим, у эса: «Қуръон ёки Ҳадисдан қиз боланинг бўяниши мумкин эмас тақлиддаги хужжат келтиринг» деди. Унинг таъбири билан айтганда: биз хали эр-хотин эмасмиз, қачонки Мен унинг эри бўлганимдан кейин юқоридаги гапларим ўринли бўлар экан. Балоғатга етган қизнинг бўяниши мумкин ёки мумкин эмаслиги ҳақида қандай шаръий хужжатлар мавжуд? Жавобингизни интиқлик билан кутаман, Раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Агар сиз “замонавий”ликдан ҳозирги тараққиёт топган кунда инсон манфаатлари учун керак бўладиган ишларда ҳиссадор, илғор, бир неча тил соҳибаси, фойдали ишларга машғул деган нарсани тушунсангиз(шундай тушуниш керак аслида) сизни айтган гапингизни тўғри тушуниши керак эди. Агар сиз “замонавий”ликдан авратини очиб юриш, бузуқ аёллар истеъмол қиладиган лакларни суриб юриш, эридан бошқаларга ўзини жозибадор қилиб кўрсатишни тушунсангиз келажакда сизга бироз қийин бўлади. Инсонни боғлаб турувчи нарса қалб мойиллигидан ташқари фикр ва тушунчалар бир хиллиги бўлиши ҳам керак. Сиз жумалар ва илмий суҳбатларда бўлиб, дин ҳақида тушунчаларга эга бўласиз ва илм ҳосил қилиб унга амал қилишга ҳаракат қиласиз. Тўйдан аввал у қизни ҳам шундай суҳбатларга қатнашиши, тушунчасини тўғрилаши, шунга рози бўлса турмуш қуришишингизни айтинг. Агар рози бўлса уйланинг акс ҳолда кейинчалик ўнгланиши қийин кечади. Валлоҳу аълам!