Ассалому алайкум!
Аллох Сизларнинг қилаётган ишларингиздан рози бўлсин!
Саволим қуйидагича: уйланишдан олдин докторлар кўригидан ўтиш керак, фақат хужжат учун эмас балки инсоннинг ўзи учун хам, айнан инсондаги андрогенлар яъни инсон секреция безлари ишлаб чиқарувчи гармонларини ўзи учун текширтириш гуноҳми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Гуноҳ эмас. Ҳозирги кунда текширтириш зарур бўлиб қолди. Валлоҳу аълам!