Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Риёзус солиҳин 51/27. Ибн Масъуд розияллоху анхудан ривоят килинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мендан кейин худбин ва инкор килинадиган ношаръий ишларни кўрасизлар!» деганларида, сахобалар: «Эй Аллоҳнинг расули, (ана шу кун келса), бизни нима килишга буюрасиз?» дейишди. У зот: «Устингизда бўлган ҳақларни адо этинглар ва ўз ҳақларингизни Аллоҳдан сўранглар», дедилар. Муттафакун алайҳ.
Мухтарам устозлар саволим шуки устимиздаги ҳақлар ҳамда бизнинг Аллоҳ азза ва жалладан сўрайдиган ўз ҳақларимиз нималардан иборат? Сўрашликда беодоблик қилган бўлсам узр сўрайман. Аллоҳ килаётган ишларингизда хайр-баракот ва куч берсин.
Ва алайкум ассалом! Шариат фарз қилган амаллар Аллоҳнинг ҳаққи. Аллоҳ бизга беришни ваъда қилган ҳаққлар эса савоблардир. Валлоҳу аълам!