Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз соллАллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Уч кишини қиёмат қўрқитмайди ва ҳисоби бўлмайди. Улар халойиқнинг ҳисоби тугагунча мискдан бўлган қумли тепалик устида бўладилар: Аллоҳ учун Қурон ўқиган, у билан қавмга бошчилик қилган (имомлик қилган) ва улар ундан рози бўлганлар, Аллоҳ учун намозга чақирган ва ўзи ва Роббисини ўртасини гўзал қилган, ҳамда ўзи ва бошқаларни ўртасини гўзал қилган. Имом Табароний ривояти. Шу ҳадис сахихми? Шу ҳадисдаги кифоя қилади сўзига шарҳ берсангиз.
– Ва алайкум ассалом! Ушбу ҳадис ўта заиф ҳадислар қаторида экан. Унинг заифлигининг сабаби санадида Баҳр ибн Касийр ас-Сақо деган ровий борлигидир. Буни имом Заҳабий ўзларининг “Зуъафо” номли китобларида “Бу одам ҳадис ривоят қилганида кўп хато қиладиган одам. Буни ҳадиси олинмайди” деб таъриф берган эканлар. Бу ҳадис яна бошқа йўллар билан ҳам келган экан, лекин уларни ҳам ҳаммаси заиф дейилган экан.
وهذا السند ضعيف جدا أيضا بسبب بحر بن كثير السقا ، قال فيه الذهبي في "الضعفاء" (1/192) : "كان ممن فحش خطؤه ، وكثر وهمه ؛ حتى استحق الترك" انتهى
Валлоҳу аълам!