Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кечаси юриш

09:28 / 02.03.2018 | Nodirbek | 6263

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, каналлардан бирида кечаси юриш яхшимаслиги ҳақида ҳадис ўқигандим, лекин тополмаяпман. Ман бир кишига шунақа манода хадис бор эди десам ишонмасдан тортишди, балки ман адашгандурман лекин кўргандим шунака хадис. Сизлардан илтимос, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан келган кечаси заруратсиз юришдан қайтарилган хадис бўлса арабча матни билан келтириб ўтсангизлар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

عَبْدِ اللهِ بْنِ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُما، عَنْ أَبِيهِ، عَنِ ابْنِ عُمَرَ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَوْ يَعْلَمُ النَّاسُ مَا فِي الْوَحْدَةِ مَا أَعْلَمُ مَا سَارَ رَاكِبٌ بِلَيْلٍ وَحْدَهُ

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар одамлар ёлғизликда нималар борлигини мен билганчалик билганларида, бирорта ҳам отлиқ тунда ёлғиз юрмас эди», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat