Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, асранди фарзанд ҳақидаги саволга берилган жавобни ўқиб яна бир савол пайдо бўлди. Масалан, фарзандсиз оила фарзанд асраб олса, у фарзанд асраб олган ота онани дада ва она деб чақириши ёки ўша ота-она асранди фарзандни болам деб аташи жоизми?
2). Бир эркак болали аёлга уйланса у фарзанд ўгай отани дада деб чақириши ёки ўша ота ўгай фарзандни болам деб аташи жоизми?
Ва алайкум ассалом! 1). Жоиз, лекин кейинчалик ҳақиқий отаси ким эканлигини билдириб қўйиш шарт. 2). Жоиз. Валлоҳу аълам!