Ассалому алайкум! Қилаётган ишларингизни Аллоҳ муносиб мукофотласин. Мен олдин бошни рукуъдан кўтарганда «Роббана (ва) лакал-ҳамд» дердим. Лекин 2513-саволни жавобида бошни рукуъдан кўтарганда «Роббана ва лакал-ҳамду ҳамдан касийрон тоййибан мубарокан фийҳ» дейишга бериладиган савобни эшитиб энди факат шуни айтмокдаман. Бизнинг ҳанафий мазҳабимизда хам шунга амал қилинса бўладими? Саволим нотўғри берилган бўлса узр сўрайман.
Ва алайкум ассалом! Албатта амал қилиш керак. Валлоҳу аълам!