Ассалому алайкум! Устозлар, излаш хизматидан топа олмадим. “Рибога қўл уриш Аллоҳ ва Унинг расулига уриш очиш билан тенг” мазмунидаги оят тафсири ёки ҳадис бўлса линкини хавола этишингизни илтимос қиламан.
Ва алайкум ассалом! “Бақара” 279-оят
فَإِن لَّمْ تَفْعَلُواْ فَأْذَنُواْ بِحَرْبٍ مِّنَ اللّهِ وَرَسُولِهِ وَإِن تُبْتُمْ فَلَكُمْ رُؤُوسُ أَمْوَالِكُمْ لاَ تَظْلِمُونَ وَلاَ تُظْلَمُونَ
279. Агар ундай қилмасангиз, Аллоҳ ва Унинг Расули томонидан бўладиган урушга ишонаверинг. Агар тавба қилсангиз, сармоянгиз ўзингизга, зулм қилмассиз ва сизга ҳам зулм қилинмас. Валлоҳу аълам!