Ваалайкум ассалом! Бу мутлақо нотўғри гап. Аммо устозидан ўша соҳада маҳорат ҳосил қилганлиги учун ижозат олиш, дуосини олиш, хизматини қилиш келгусидаги ҳунарининг баракасига сабаб бўлади. Аммо пирларга атаб назр қилишлар, ўша соҳани пири қўлласин дейишлар ножоиздир. Бундан қаттиқ сақланиш керак. Валлоҳу аълам!