Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фотима Р.А. ҳақларида

00:00 / 23.05.2010 | eski savollar | 5706
Ассалому алайкум, Шайх Ҳазратлари.Ислом тарихида бо'лган 2 воқеа ҳусусида иложим борича интернет орқали билишга ҳаракат қилдим. Лекин ма'лумотларнинг ҳар хиллигидан аниқ тушунча ололмадим. Шунинг учун, сиздан со'рашга қарор қилдим. Агар иложингиз бо'лса, тушунтириб берсангиз.1. Абу Бакр Р.А. ҳалифа этиб сайлангандан со'нг, у киш, Умар Р.А. ва бошқа саҳобалар Фотима Р.А. уйларига борган эканлар. Шунда Фотима Р.А. хонадонларида нима бо'либ о'тган? Интернетда шиалар жуда ҳам ёмон гаплар атишган.2. Фадак ери ҳамда бу ер ҳусусида Фотима Р.А. ва Абу Бакр Р.А. ораларида бо'лган воқеа ҳақида айтиб о'тсангиз.Бизларни дуо қилиб қо'йинг, Аллоҳ бизни кераксиз илмдан, ёлг'ондан ва фитнадан узоқ қилсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига шароитга қараб, ўзига фойда бўлса амал қилиб, бўлмаса тарк қилиш одатлари мутлақо йўқ эди. Балки ўша вақтда қандай ҳолат ёки оқибат бўлса ҳам, тўла амал қилар эдилар. Келинг, бу фикримизга ҳам бир мисол келтирайлик.Имом Муслим Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари Фотима Абу Бакрга одам юбориб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қолган Мадинадаги, Фидкдаги ва Хайбарнинг хумсидан тегадиган меросини сўради. Шунда Абу Бакр:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Биздан мерос олинмас. Биз тарк қилган нарса садақадир. Оли Муҳаммад мана бу молдан ейди, холос», деганлар. Аллоҳга қасамки, албатта, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг садақаларини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида бўлганидан бошқага ўзгартирмайман. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қилган нарсадан бошқа нарсани қилмайман», деди ва Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Фотимага бирор нарса беришдан бош тортди. Бунинг учун Фотима Абу Бакрдан аччиқланди».Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг бу тасарруфларидан кўпгина ноқулайликлар келиб чиқди. Фотима онамиз у кишига гапирмай қўйдилар. У кишининг ҳурматларидан эрлари ҳазрати Али ҳам вақтинчалик бўлса ҳам Абу Бакр розияллоҳу анҳуга нисбатан муомалаларини ўзгартирдилар. Аммо Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу учун бу нарсалардан кўра Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир оғиз сўзларига амал қилиш устун эди.Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг фазилатлари ўзларича, отамдан мерос олишим керак, деган ижтиҳодда бўлиб аразлаган Фотима онамизга муносабатларида яна ҳам яққол кўринади.Имом Байҳақий ва Ибн Саъдлар аш-Шаъбийдан ривоят қиладилар:«Фотима розияллоҳу анҳо бемор бўлганида унинг ҳузурига Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу келди ва киришга изн сўради. Али розияллоҳу анҳу:«Эй Фотима, мана, Абу Бакр сенинг олдингга киришга изн сўрамоқда», деди.«Унга изн беришимни истайсанми?» деди Фотима розияллоҳу анҳо.«Ҳа», деди Али розияллоҳу анҳу. У изн берди. Бас, у кириб ундан розилик сўраб:«Аллоҳга қасамки, мен диёрни, молни, аҳлни ва қариндошларни тарк қилган бўлсам, фақат Аллоҳнинг розилигини деб, Унинг Расулининг розилигини деб ва сиз Оли байтларнинг розилигингизни деб тарк қилдим, холос», деди. Кейин Фотима розияллоҳу анҳодан розилик сўради, у рози бўлди».Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу суннатнинг ҳаммасига амал қилишга, бошқалар учун кичик иш бўлиб кўринган нарсаларга ҳам ҳаммадан кўра яхшироқ амал қилишга ҳаракат қилар эдилар.

Топ рейтинг www.uz Openstat