Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Куръон тартили

20:45 / 19.11.2017 | Ulug'bek | 6098
Ассалому алайкум! С: Тажвиднинг шаръий ҳукми нима? Ж: Уни назарий жиҳатдан билиш фарзи кифоя, унга амал қилиш ҳар бир мусулмон эркак ва аёл учун фарзи айндир.Мана шу маълумотга тушунмадим.Амал килиш учун билиш зарур.Назарий билим эса фарзи кифоя дейилган билишимча хар бир мусулмон учун эмас.Илтимос,шуни изохлаб берсангизлар,илмизлигим учун узр.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Тажвиднинг назарий жиҳати деганда махраж ва нутқ товушларининг сифатларини номларини билиш ва фарқлаш, мад турларини билиш ва фарқлаш, нун ва мимга доир қодиларни номлари билан билиш, вақф турларини ажратиш каби қоидалар тушунилади. Аммо бу қоидаларнинг аксарини инсон билмаса ҳам табиий равишда амалга ошираверади. Хусусан, тоза араб бўлган кишиларнинг адабий сўзлашувида тажвид қоидаларининг бир қанчаси адо топади. Улар маълум ўринда қандай қоида борлигини билмаса ҳам, амалда уни ижро қилади. Шунингдек, тинглаш орқали ва тақлид билан ҳам тажвид қоидаларини адо этиш мумкин. Бунга жуда мисол кўп. Айрим болалар оғзаки таълим натижасида тажвидга амал қилишни шундай ўзлаштирадики, ҳайрон қоласиз, аммо буни қайси қоидага мувофиқ қилдинг, десангиз, ҳеч нима билмайди. Устоздан тинглаб ва кассета кўп эшитганидан тажвидга мувофиқ тиловат қиладиган қорилар қанча. Улар тажвид ҳақида ҳеч нима билишмайди, аммо тажвидга мувофиқ қироат қилишади. Саволингизга жавоб қониқарли бўлди, деб умид қиламиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat