Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, касбим сартарош. Бизнинг касбни жаннатий касб дейишади, шу ростми? Жаннатий касблар борми?
Ва алайкум ассалом! Касбни жаннатий ёки дўзахийси бўлмайди. Аксинча ҳалол ёки ҳаром касб бўлади. Агар сиз сартарошлик қилиш мобайнида шариатга зид ишларни қилмасангиз касбингиз ҳалол ва топганингиз ҳам ҳалол бўлади. Валлоҳу аълам!