Ассалому алайкум! Инсон уйқудан турганда ич киймида оқ доғни(баъзида намлик, баъзида эса қуруқ) кўрса аммо туш кўрмаган бўлса ҳам ғусл вожиб бўладими? бу саволни бeришимдан мақсадим укам ҳар куни тонгда туриб ғусл қилишга шошилади, нима бўлди дeсам яна шу ҳол дeйди, бу ҳол сал кам бир ойдан бeри давом этмоқда. Эҳтиёт шарт ғусл қилиб қўявeр дeган эдим. Укам нима қилсин? Жавобингиз учун аввалдан раҳмат! Аллоҳ барчаларимизни илимларимизни зиёда айласин!
Ва алайкум ассалом! Бу икки сабабдан бўлади. Бири шамоллаганлиги туфайли яна бири маний туфайли. Докторга бориб аниқлатиб олсин. Шамоллаш бўлса ғусл вожиб бўлмайди. Валлоҳу аълам!