Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дунё илмини ўрганишга интилиш

06:26 / 22.11.2017 | Шухрат | 6906

Ассалому алайкум! Муҳтарам устозлар, бизни саволларимизга сидқидилдан эътибор билан жавоб бераётганиларга сизлардан Аллоҳ рози бўлсин. Савол кўп лекин одоб юзасидан маълум вақт оралиғида савол беришга ҳаракат қилмоқдамиз. Мени бир нарса ажаблантиради. Аждодлармиз бўлган Мирзо Улуғбек, Абу Али Ибн Сино буюк саркарда Амир Темур ва ҳоказо уламоларимиз деярли барчаси Қуръонни ёддан билишган ва маъноларини тушуниб шу илмларга асосланган холда жуда оламшулул кашфиётлар қилишган. Медиццина соҳаси, математика, алгебра, астраномия ва ҳоказо соҳалар бўйича хозиргача инкор этиб бўлмайдиган аниқ фикрлар, тўлик фанларга асос солишган ва ихтиролар қилишган. Ҳозир хам Қуръонлар қорилари жуда кўп ва кўпаймоқда, лекин афсуслар бўлсинки замонавий ҳаётимизда аксарият ихтиро кашфиётлар ғайриддин «олимлари»(ҳаттоки аттеистлар) томонидан такомиллаштирилмоқда. Кашфиётларнинг аксарияти оятларда келган маъноларга, ҳадисларни хулосаларига яқин ихтиролар. Биз илмий жихатидан энг олий мақомидаги мусулмонлармиз, дунё илмини ўрганишда сустлашябмизми? Ёки адашяпманми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳозир ҳам дунёнинг ҳар бир соҳадаги энг олди кишилари Қуръон ва ҳадис соҳиблари ҳисобланадилар. Дунёга машҳур юрак операциясини бажарувчи саноқли инсонлардан бири Доктор Самир бўладилар. У киши санади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга энг яқин бўлган ўн қироат соҳиби ҳамда етук муҳаддис олимлардандир. Бу каби рўйхатнинг чеки йўқ. Яқин кунларгача юртимизнинг энг кўзга кўринган физика олимлари ёзувчи шоирларимиз ноёб жарроҳлик амалиётини ўтказувчи докторларимиз ёшлигида Қуръонни ёдлаган, катта машойихлар ҳузурида суҳбат топган кишилар эди. Мисол учун Ўткир Хошимов ва Эркин Воҳидовлар ҳам ёшлигида Қуръондан анча қисмини ёд олган эдилар. Сиз айтган дунёдаги машҳур кашфиётларни аввалига қарасангиз уни бошловчиси мусулмон охирига етказиб мукофотини олган бошқа дин вакили бўлиб чиқади. Туғри мулоҳаза қиляпсиз, бироз сустлигимиз бор. Ёш авлодни диндор, тақводор олимлар қилиб етиштириш вазифаси барча мусулмонларнинг зиммасидаги фарзи кифоядир. Қачонки биз тараққиётдан орқада қолсак, бошқаларга қарамлик юзага келади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat