Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёлларнинг Қуръон тиловати

12:05 / 17.09.2017 | Abdulloh Abdulloh | 8524

Ассалому алайкум! Ҳанафий мазҳабида аёлларнинг тўпланиб илм ўрганишлари, хусусан Қуръон ўқишлари макруҳми? Макруҳ бўлса, аёл-қизлар мадрасаларида илм ўрганаётган опа-сингилларимиз макруҳ иш қилишмоқдами?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Илм олишга келсак, у ҳар бир аёл ва эркак учун зиммасига фарзи айндир. Ҳатто намоз, рўза ва ҳайз-нифосга тегишли ҳукмларни аёлларимизга эри рухсат бермаса ҳам, чиқиб бориб кимдандир ўрганишга тўғри келса ҳам, қайсидир тўсиқлар бўлса ҳам шариатимиз зиммаларига фарз қилган.

АЁЛЛАРГА ИЛМ ЎРГАТИШ УЧУН АЛОҲИДА КУН БЕЛГИЛАНАДИМИ?

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ. قَالَتِ النِّسَاءُ لِلنَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: غَلَبَنَا عَلَيْكَ الرِّجَالُ، فَاجْعَلْ لَنَا يَوْمًا مِنْ نَفْسِكَ. فَوَعَدَهُنَّ يَوْمًا لَقِيَهُنَّ فِيهِ، فَوَعَظَهُنَّ وَأَمَرَهُنَّ، فَكَانَ فِيمَا قَالَ لَهُنَّ: «مَا مِنْكُنَّ امْرَأَةٌ تُقَدِّمُ ثَلَاثَةً مِنْ وَلَدِهَا إِلَّا كَانَ لَهَا حِجَابًا مِنَ النَّارِ». فَقَالَتِ امْرَأَةٌ: وَاثْنَيْنِ؟ فَقَالَ: «وَاثْنَيْنِ»

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Аёллар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Ҳузурингизда (бўлишда) эркаклар биздан ўтиб кетишди. Шунинг учун бизга ўзингиз бир кунни тайин қилиб берсангиз», дейишди. У зот улар билан учрашиш учун бир кунни ваъда қилдилар. Бас, (ўша кунда) уларга ваъз қилдилар ва вазифалар бердилар. Уларга айтган гаплари орасида: «Сизлардан бирор аёл ўз фарзандларидан учтасини топширган бўлса, албатта, бу унга дўзахдан парда бўлади» деган жумла бор эди. Шунда бир аёл: «Иккита бўлса-чи?» деди. «Иккита бўлса ҳам», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat