Ассалому алайкум! Мен ўқув марказида бошқарувчи бўлиб фаолият олиб бораман. Дарслар ҳафтада 3 маротаба 2 соатдан бўлиб ўтади. Ота-оналарга ҳам админстраторлар шу гапни айтишади. Эрталабги дарслар 9-00дан 11-00га қадар давом этади. Саволим шундан иборатки ўқитувчи дарсга вақтида кирмаса 5-10 дақиқа чой ичиб вақтни ўтказиб кирса яни барча ўқувчилар келишини кутиб, вақтида келган ўқувчи ҳаққига ҳиёнат бўлиб қолмайдими? Ёки мисол ишлашни айтиб ора орада ташқарига чиқиб кириб юрса? 24 ёшман, мандан ёши катта ўқитувчилар бор, улар билан муомала қилишда қийналаман.
– Ва алайкум ассалом! Келишув 2 соат дарс ўтиб беришга тузилган экан. Демак, ўқитувчи тўлиқ 2 соат дарс ўтиши лозим. Ўқувчилар тўпланмагани учун дарсни белгиланган вақтдан кечроқ бошлайдиган бўлса тугатиши ҳам кечроқ бўлиши керак. Валлоҳу аълам!