Ассалому алайкум! Устозлар, мен бир қийин масалага дуч келиш кунларида турибман. Ота-она, қайнота-қайнона, ака-ука бўлган яқин кишилар қанақадир байрам, тўй ва ҳоказолар ўтказишса у ерда ўша ифлос бўлган ароқни қўйишса (ҳар қандай шариат мисолини тушунтирганда тушинмасдан) қандай йўл тутиш керак? Бормасангиз силаи раҳм борсангиз ифлосчилик?! Қиладиган амалларингиз учун ажрини мукаммал қилиб берсин. Амийн!
Ва алайкум ассалом! Мусулмон киши ҳар қандай ҳолатда ҳам Исломни маҳкам тутиши шарт. Ён атрофдаги дўст, қариндош уруғларга ҳам дини тақозо қилган нарсаларни эъзозлашини ва у ўзи учун қадрли эканлигини билдириб туриш керак. Силаи раҳмни тўйдан бошқа вақтларда ўз ўрнига қўйиб, бу тўйларда “Бу менинг динимга тўғри келмайди” деб очиқ-ойдин айтиш керак. Улар сиз нимадан сақланишга ҳаракат қилаётганингизни тушунишлари керак. Агар билиб туриб ҳам қадрламаса, уларга ўзларига муносиб муомала қилиб қўяверасиз. Валлоҳу аълам!