Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эрим уйингга кет мен розиман деса

17:01 / 23.02.2020 | MUHARRAM | 2415

Ассалому алайкум! Эрим билан яшаётганимга бир йил бўлди. Яқин орада қаттиқ жанжаллашиб қолдик. Эрим менга бир неча марта “Йўқол, кет онангни уйига, мен бошқа аёлга уйланаман кет, мен розиман, ажрашамиз” деб айтди. Лекин талоқ калимасини ишлатгани йўқ. Аммо мен фарзандим учун эрим билан ажрашишни истамийман. Мен онамни уйига хам кетганим йўқ. Энди менга талоқ тушдими? Мен эрим билан яшашим халол эмасми? Рамазон рўзасини эридан сўраб тутиш керакми? Рамазон рўзасини тутганда эмизса рўзаси очилмайдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Айни сиз айтган ҳолатда сизга талоқ тушади. Чунки эрингиз бу гапларни ажрашиш мақсадида айтаётганлигини ўзи ҳам айтиб турибди. Бу каби гаплар кўп айтилган бўлса бирор аҳли илмнинг ҳузурида икки томон бориб масалангизни ҳал қилиб олинглар. Рамазон рўзасини тутишга эрдан рухсат шарт эмас. Қаршилик қилса ҳам тутилади. Болани эмизиш билан рўза очилмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat