Ассалому алайкум Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари. Исмим Комила, ёшим 26 да. Мени саволим шуки: Бундан 3 йил олдин кунларнинг бирида Қайнотам ичиб маст ҳолатда келиб мени ҳомиладорлигимга қарамасдан ҳақоратлаб, калтаклаб, уйдан ё'қол деб эрингни номидан о'зим талоқ бердим деб ҳайдаб юборган. Бу пайтда эрим касалҳонада эди. Эрим менга шаҳсан о'зи талоқ бермаган. Мана 3 йилдирки бирор марта ҳабар олмади, ҳаттоки фарзанд ко'рганимдан кейин ҳам фарзандини ко'ргани келмади. Ҳозирда эрим бошқа аёлга уйланиб олибди. Энди мен ҳам бошқа турмуш қурмоқчи бо'лсам эримдан талоқ со'рашим керакми ёки о'ша қайнотам берган талоқ кифоями? Агар мен эримдан талоқ со'раб борсам менга гуноҳ бо'лмайдими?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Эрдан бошқанинг талоғи тушмайди. Сиз мазкур эрдан талоқ сўраш ҳақига эгасиз. Ҳозир сиз эмас, у гуноҳкор. Агар талоқ қилмайман деса ҳам, ариза бериб ажрашга ҳақингиз бор.