Ассалому алайкум! Бир неча йил олдин Пайғамбаримизнинг «кимда ким Воқеъа сурасини хар куни кечқурун тиловат қилса, ўша одам бир умр фақирлик нималигини билмай ўтади» маънодаги ҳадисларини ўқгандим ва ушбу сурани ихлос билан ёд олдим. Алҳамдулиллаҳ шу кунгача хар куни ўқиб келаяпман. Аммо баъзан толиққаним ёки ёдимдан кўтарилгани учун тиловат қила олмайман. Саволим қуйидагича: бу сурани шом намозидан кейиноқ ўқиб олсам ҳам ҳадисга амал қилган бўламанми ёки хуфтондан кейин ўқиш керакми?
Ва алайкум ассалом! Шомдан кейин ўқилаверилади. Валлоҳу аълам!