Ассалому алайкум! Азиз устозлар, Қуръонда ер сайёраси думолоғлиги ҳақида айтилган оят борми?
Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло "Назиъаат" сурасида марҳамат қилади:
وَالْأَرْضَ بَعْدَ ذَلِكَ دَحَاهَا
30. Ва ундан сўнг ерни тухум шаклида қилди.
Инсон ер куррасидаги мавжудотларнинг биттаси, холос. Ернинг ўзини яратган, шундай улкан нарсани турли шаклларга солган Зот – Аллоҳ унинг ичидаги нарсалардан бири бўлган одамларни ўлганларидан кейин қайта тирилтира олмасмиди?! ("Тафсири ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!