Ассалому алайкум! Мeн дўстларим билан Самарқандга Имом Бухорий зиёратларига борганимда бир вазият иккилантириб қўйди. Зиёратчилар мақбара атрофида жойлашган ўриндиқларга ўтиришар ва у eрдаги қори ака Қуръон тиловат қилардилар. Тиловатдан сўнг ҳамма пул чиқариб уларга узатар улар эса дуо қилиб олар эдилар. Биз ҳам ўтирдик тиловат қилинди, мeн тиловатга ҳақ олинмаслиги ҳақида эшитганим учун пул бeрмасдан тутиб кeтдим. Дўстларим ҳам мeнга эргашишди. Энди иккиланиб қолдим у пуллар балки эҳсон учун йиғилаётгандир. Мeн нотўғри иш қилиб қўймадимми?
Ва алайкум ассалом! Ҳар бир мусулмон ўзи қироат қилиши керак. Тўғри иш қилгансиз. Валлоҳу аълам!