Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръон ўқиганга ўтадими?

18:22 / 29.11.2017 | Shaxzoda | 4766

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бизнинг уйимизда Қуръон китобининг таржима қилинган нусхаси бор. Арабча ёзувни тушунмаймиз, таржимасини ўқиганимиз ҳам Қуръон ўрганган ҳисобланадими ёки фақат арабча ўқилиши кeракми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Яхши савол берибсиз. Ҳар бир мусулмонман деган муслим ва муслимага Қуръон тили бўлмиш араб алифбосини ўрганиши зарур. Уни ўрганиш иймоннинг аломатидир. Бунинг учун ҳозирги кунда ҳеч қандай қийинчлик йўқ деса ҳам бўлади. Қуръон ўқишни ўрганмай бирор марта бўлса ҳам хатм қилмай ўтиб кетиш қайсидир замонларда узрли бўлса ҳам ҳозирги кунимизда узр эмас. Бу бахтсизлик аломатидир. Уни ўқишни ўрганишга қалбда иштиёқни топилмаслиги маҳрумлик аломатидир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat