Ассалому алайкум! Ҳурматли зикр аҳли жамоаси, олдин ҳам ўқиган эдим. Фақат тушунчам ҳар хил бўлмоқда. Шунга ойдинлик киритиш учун савол юбормоқдаман. Сажда пайтида дуо қилиб Аллоҳдан сўралса яхши деб ўқиган эдим.
1). Фарз намозларида сажда вақтида дуо қилиб (гунохларни кечирилишини, соғлик, ҳомиладорларга оқ йўл, ишимизни ривожини шу кабиларни) сўраётган эдим. Сизларнинг 2774-саволга берган “сажда вақтида охиратга таълуқли нарсалар сўралади” деган жавобингиздан кейин иккиланиб қолдим. Охиратга тегишли нарсаларга айнан нималар киради? Соғлик, тинчлик, солиҳ ва соғлом фарзанд сўраш шу кабилар кирадими?
2). Фарз намозларининг охирги ракатида икки сажда орасида ўтириб ҳам худди шундай дуо қилар эдим бу ҳам нотўғрими?
3). Хар бир намозда икки ракат ўртасида ўтириб Субҳаналлоҳ дейман. Буниси ҳам нотўғри эмасми? Шундай қилишимни сабаби хали сизларнинг каналингизга уланишимдан олдин шунақа деб эшитган эдим. Ўша пайтдан бери шунақа ўқийман.
Ва алайкум ассалом! 1). Аллоҳнинг мағфирати, жаннати, қабр ва охират азобидан паноҳ беришилари киради. 2). Нотўғри. 3). Сиз ҳадисда келганларни айтинг. Валлоҳу аълам!