Ассалому алайкум! Хозирги кунда айрим балиқ етиштириб сотувчилар балиқ етиштириш жараёнида балиқларга озуқа сифатида ўлик товуқ хам беришар экан. Яъни ҳаром ўлган товуқ ва жўжалар. Уларни айтишича ўлган товуқ инсонларга ҳаром, балиқларга эса ҳалол дейишмоқда. Шу йўл билан боқилган балиқларни истемол қилиш жоизми?
Ва алайкум ассалом! Истеъмол қилиш жоиз. Қасддан шуларни едириш тўғри эмас. Бунга далил Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам товуқ гўштини еганликлари ҳадисларда келади. Ваҳоланки бўш қўйилган товуқлар одатда ҳаром бўлган ҳашорат ва нажосатларни еб қўяди. Валлоҳу аълам!