Ассалому алайкум! Мен Россиядаман, рўза келмоқда. Рўза тутгани қийналиб қолсам керак, “сабрим етмайди” деб ўйлаяпман. Рўза тутмаганим учун ўрнини тўлдирувчи ишлар борми? Масалан: Рўза тутолмаган одамлар, кучи етмаганлар нечтаям одамни корнини тўйдирадиган миқдорда пул садақа қилишар экан. Рўза тутгани кучим етмаса, каффоратига нима қилсам бўлади?
Ва алайкум ассалом! Ислом дини бошқа динлар каби эмас. Қанчадир миқдорга гуноҳ кечирилгани ёки бировнинг ўрнига пулини берса бошқаси қилиб қўявергани. Қодир бўлсангиз зиммангизга фарз, тузалмайдиган касал бўласангиз, унинг ўрни бошқа. Ҳар ким қилганига яраша олаверади. Валлоҳу аълам!