Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръонни хатм қилиш

19:50 / 29.11.2017 | Zulayxo | 5781

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бу йил ман Қуръон хатм қилиб раҳматли дўдажонимга бахшида этган эдим. Лекин эшитишимча қиз болани ва аёл кишиники етиб бормас экан. Эркак киши ўқиш керак экан. Манга сан фақат ўзин учун Қуръон хатм қигансан дейишди. Шу тўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Тўғри эмас. Аллоҳ таъоло “Наҳл” сурасида айтади:

مَنْ عَمِلَ صَالِحًا مِّن ذَكَرٍ أَوْ أُنثَى وَهُوَ مُؤْمِنٌ فَلَنُحْيِيَنَّهُ حَيَاةً طَيِّبَةً وَلَنَجْزِيَنَّهُمْ أَجْرَهُم بِأَحْسَنِ مَا كَانُواْ يَعْمَلُونَ۝

97. Эркакми, аёлми, ким мўмин бўлган ҳолида солиҳ амал қилса, уни пок, гўзал ҳаёт кечиртирамиз ва албатта, уларни қилиб юрган амалларининг энг гўзали баробарида ажр ила мукофотлармиз. Исломда инсон жинсига қараб мукофотланмайди. Насабига, мансаби ёки терисининг рангига қараб ҳам мукофотланмайди. Балки мукофотлашнинг бирдан-бир ўлчови иймон ва яхши амалдир. «Эркакми, аёлми, ким мўмин бўлган ҳолида солиҳ амал қилса...» Бир хил ишни эркак киши қилса, алоҳида мукофот, худди ўша ишни аёл киши қилса, унга эркакнинг мукофотидан озроқ мукофот бериш Исломда йўқ. Аллоҳнинг ҳузурида бандаларнинг ҳаммаси баробардир. Мўмин одам яхши амални, Исломни яхши тушунмайдиган баъзи кишилар ўйлаганларидек, фақат охират учун қилмайди. Балки иймонли кишининг яхши амали ўз фойдасини дастлаб бу дунёда кўрсатади. «...уни пок, гўзал ҳаёт кечиртирамиз...» Зотан, иймон тақозоси ила қилинадиган яхши амалларнинг барчаси бу дунёда яхши ҳаёт кечиришни таъминловчи воситадир. Албатта, мўмин кишининг яхши амалининг ҳақиқий мукофоти охиратда бўлади. Охиратда «...ва албатта, уларни қилиб юрган амалларининг энг гўзали баробарида ажр ила мукофотлармиз». Имом Аҳмад ибн Ҳанбал Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ мўминга зулм қилмайди. Унга ҳар бир яхши иши учун бу дунёда бир нарса ато этилади. Охиратда эса савоб берилади. Кофир ҳам яхшиликларига яраша таомланади. Охиратга борганда эса яхшиликка савоб бўладиган нарсаси қолмайди», – деганлар.” ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat