Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ният ҳақида

00:00 / 27.12.2010 | eski savollar | 3540
ИқтибосАнисБақара сураси 3 оят тафсир« : Декабр 08, 2009, 07:36:35 » Ассалому Алайкум Хурматли Шайх хазратлари Аузу биллахи минаш шайтони рожийм.Бисмилахи рахмони рохийм.Бакара сурасининг 3 оятида таржимасида: "Улар (пайгамбари Муххамад келтирган хабарларга гойибона имон келтирадиган*, намозни баркамол укийдиган ва биз ризк килиб берган нарсалардак (садака ва) эхсон киладиганлардир", ёзилган.Энди бу оятнинг тафсирида: "Савобли аммалар жанатга кириш учун сабаб була олмайди. Балки Алохнинг фазли ва имон сабаб булади", дейиллган. Бир хил одамлар шу оятни хужжат келтириб:" Аллохга ишонса булди коган амаллар(фарз ва суннат амаллар) килмасаям буладию. Аллохга ишониб яшаверивелади", дейишади.Шунга сизнинг фикрингиз канака???? Ассолому Алайкум ва рахматуллохи ва барокотух Шайх Муҳаммад СодиқШайх хазратлари Бавара сураси 3 оят тафсир« Жавоб #1 : Декабр 30, 2009, 09:47:04 » ________________________________________Бу таржима ва тафсирни кайси китобдан олдингиз? иқтибос тугадиУшбу ҳақда Шайх Абдулазиз Мансурнинг Қуръони Карим маънолар таржимаси китобида (арабча матни билан бирга) берилган.Менинг саволим ҳам шунга оид.Бисмиллахи Рахмони Рохийм.Раҳматли Фозил қори жаноблари айтган бир ривоятда икки ака-ука бўлиб, каттаси тақводор, кичиги ичувчи одам бўлганлиги ва бир куни катта ака “шунча ибодат қилиб нима кўрдим, мен ҳам укам билан бир майхўрлик қилай” деган ниятда ва кичик уканинг эса “Майхўрлик қилиб нима топдим, мен ҳам акамдан ибодатни ўрганай” деган ниятда йўлга тушганда вафот этганлиги баён қилиб, оқибатда катта ака ниятига яраша дўзахга ва кичик ука ниятига яраша жаннатга тушганлиги айтилган. Ушбу ривоятни исбот сифатида келтириб, айрим ичувчи танишларим Мен билан доимо бахслашиб, “хозир ёшлик даврини суриб қолиш керак, қариганда Мен ҳам ибодатга кираман, керак бўлса хажга бориб келаман, ниятим холис” деб, ичкиликбозликни давом эттиришмоқда.Мен улар билан бахслаша олмай қолаяпман.1-Савол. Шайх Абдулазиз Мансурнинг Бақара сурасининг 3-ояти тафсирига фикрингизга қандай ?2-Савол. Икки ака-ука ҳақидаги ривоят тўғрисида нима фикрдасиз ? Пайғамбаримиз Муҳаммад САВ замонларида бирга яшаган ва бутун оламларга юлдуз бўлиб қолган минглаб саҳоба ва ансорлардан атига 10 тасини жаннатий деб эълон қилган бир вақтда Раҳматли Фозил қори жанобларининг бир майхўрни жаннатий деб эълон қилишини Мен ақлимга сиғдира олмайман. Бундан ташқари, пайғамбаримизнинг умматимнинг қилмаган ёмон ниятлари кечирилган деган хадислари ва Аллох яхши кўрган бандасини ёмон амал қилмоқчи бўлгандами ёки қилаётгандами тўхтатиб қолади (бир сахобийнинг кўчада бир қизга қараб бошини ғурра қилиб олиши ҳақидаги) деган хадисларини ўқиганман. Бундан ташқари, Қуръони Каримда имон ва яхши амаллар бир нечта жойида бирга ажралмасдан келган. Менинг фикримча имонсиз яхши амаллар фойдасиз бўлганидек, яхши амалларсиз имон ҳам фойдасиздир. 3-Савол. Қилинган, лекин амалга ошира олмаган (ўзига боғлиқ бўлмаган сабаб билан) ёмон ниятлар учун гуноҳ ёзиладими ?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бош саволингизга аввалги ёзилган мақолалардан олинган иқтибослар ила жавоб беришга ижозат бергайсиз.«Шаҳодат калимасини айтса бўлди, бошқа нарсаларнинг кераги йўқ», деганларнинг бу гапида заррача ҳам мантиқ йўқ. Агар шаҳодат калимасини айтиш етарли бўлса, Аллоҳ таоло нима учун бошқа рукн ва аҳкомларни фарз қилди? Ўша мантиқсиз шахслар ўзларининг мантиқсиз гаплари билан гуноҳи азимга журъат қилган бўладилар.Бундай ҳолларда масаланинг туб моҳиятини, ҳамма тарафни атрофлича ўрганиб, сўнгра ҳукм чиқариш керак. Мисол учун, «Рўзадор киши Райян номли эшикдан жаннатга киради», деган маънода ҳадиси шариф бор. Шу ҳадисни далил қилиб: «Мен рўза тутсам бўлди, бошқа рукнларни ва аҳкомларни адо қилмасам ҳам жаннатга кираман», дейиши мумкинми? Йўқ, албатта!Демак, Аллоҳ таоло ушбу ҳадисда зикр қилинган нарсаларга гувоҳлик берган одамни нима амал қилган бўлса ҳам жаннатга киритади, дейилиши Исломнинг дастлабки, иймондан бошқа рукн ва аҳкомлари жорий қилинмаган даврига хосдир. Кейинги даврда қайси рукн жорий қилинган бўлса, у ҳам қўшилиб кетаверган. Шунинг учун намоз фарз қилинган даврдаги ҳадисларга қарасак, намозни вақтида адо қилган одам жаннатга тушади, дейилади. Рўза фарз қилинган вақтдаги ҳадисларда–рўзани тутган одам, закот фарз бўлган давр¬даги ҳадисларда–закот берган одам, ҳаж фарз бўлган даврдаги ҳадисларда–ҳаж қилган одам жаннатга тушади, дейилган. Ҳаммаси мукаммал бўлгандан кейин айтилган ҳадисларда ҳамма рукн¬ларни қўшиб айтилгани ҳам бор.Ислом дини таълимотлари бир соат, бир кун ёки бир йилда жорий қилингани йўқ. Балки, йигирма уч йил давомида, аста-секин жорий қилинди. Иймон масаласи мураккаб масала бўлганидан, мазкур йигирма уч йилнинг катта қисми–ўн уч йили иймонни мустаҳкамлашга қаратилди. Қолган ўн йилда бошқа рукн ва аҳкомлар аста-секин, бирин-кетин жорий қилинди. Ушбу ҳақиқатни тўғри англаб етиш, ушбуларга ўхшаш масалаларни тушунишга ёрдам беради. Бошқа вазиятда айтилган бир ҳадисни ушлаб олиб, Исломнинг бир рукни, яъни иймон рукнидан бошқа ҳамма рукн ва аҳкомларини бекорга чиқариб юборишга ҳеч ким ҳақли эмас. Аллоҳ хоҳласа, ҳадиси шарифларни ўрганиб боришимиз давомида бунга ўхшаш масалалар яна ҳам равшан бўлиб боради. Шу бобда келадиган бошқа ҳадислар шу маъноларни тўлдириб келади.«Муржиъа» сўзининг луғавий маъноси «умид қилдирувчи» ва «ортга сурувчи» деган икки хил ифодадан иборатдир.Бу тоифага мансуб кишилар мусулмоннинг қанча гуноҳи бўлса ҳам Аллоҳ кечиб юборади, деганлари учун шу ном билан «Муржиъа»–«умид қилдирувчилар» деб номландилар.Шунингдек, «Гуноҳ қилган мусулмонларнинг ишини ортга сурамиз, Аллоҳ Ўзи билиб муомаласини қилади», дегани учун, «Муржиъа»–«ортга сурувчилар» ҳам дейилди. Яъни, бир лафз билан икки маъно кўзда тутилган.«Муржиъа»лар ҳам «Қадария»ларга ўхшаб алоҳида имомлари, эргашувчилари, тузумлари ва фикрий мактаблари билан ажраб чиққан эмаслар. Балки, ким юқорида зикр қилинган «иржо» фикрига қўшилса, ўшани муржиъа дейилаверган. Бу фикр ва эътиқоднинг келиб чиқиши мусулмонлар ўртасидаги сиёсий ихтилофлар натижаси ўлароқ пайдо бўлган фикрий-ақийдавий ихтилофлар тарихига бориб тақалади.Маълумки, ҳазрати Али билан Муовия розияллоҳу анҳумо ўртасидаги сиёсий ихтилоф оқибатида «Хавориж» мазҳаби юзага чиқди. Улар биринчи бўлиб мусулмонларни амали туфайли кофирга чиқаришга ўтдилар. «Гуноҳи кабира қилган мўмин ким?» деган масалада қаттиқ ва давомли тортишувлар бўлди. Хаворижлар ҳеч иккиланмай: «Гуноҳи кабира қилган мўмин кофир бўлади, дўзахда абадий қолади», дедилар.Мўътазилийлар: «Иймон билан куфр орасидаги оралик манзилда қолади, У мўмин ҳам эмас, кофир ҳам эмас», дедилар. Ҳасан Басрий, Саъийд ибн Жубайр каби зотлар гуноҳи кабира қилган мўмин мунофиқ бўлади, дедилар.Аҳли сунна ва жамоа эса: «Гуноҳи кабира қилган мўмин осий бўлади, гуноҳига яраша дўзах азобини тортиб, кейин қайтиб чиқади», дедилар.Аммо ихтилоф кучайиб, мўминларни кофирга чиқариш авж олаверди. Ҳар кимнинг ўз фикрига таассубли бўлиши ҳам кучайиб бораверди. Тарафкашлик бор жойда ҳаддан ошиш бўлиши ҳаммага маълум. Хаворижларнинг мўмин одамни сал нарсага кофирга чиқараверишларига қарши бўлган тарафлар ичида ҳам ҳаддан ошувчилар чиқди. Улар хаворижлар нима деса, шуни ёлғонга чиқаришга киришиб кетдилар. Улар аввалига гуноҳкор мўмин осий бўлади, деган фикрга қўшилган эдилар. Ихтилофлар кучайгач, гуноҳкор мўминнинг иши ортга сурилади, нима қилишни Аллоҳнинг ўзи билади, аммо кечиб юбориши устун, дедилар. Таассублари янада кучайгач, иймон–тил билан айтиб, дил билан тасдиқлашдир, амалнинг иймонга дахли йўқ, дейишди. Шунинг учун гуноҳ амал қилган одам мўминликдан чиқмайди, де¬йишди. Бориб-бориб, амал куфр билан фойда бермаганидек, иймон билан ҳам зарар бермайди, дедилар. Яъни, кофир одамнинг қилган яхши амали кофирлиги туфайли унга фойда бермаганидек, мўмин одамнинг қилган гуноҳи иймони борлиги туфайли унга зарар бермайди, дедилар. Бу дегани тили билан иймон калимасини айтиб қўйиб, дили билан тасдиқ қилиб, хоҳлаган гуноҳни қилавериш мумкин, заррача зарар бўлмайди, тўппа-тўғри жаннатга бораверади, дегани эди. Ва ниҳоят, иймон дил тасдиғидир, агар тилида куфр сўзларини айтса ҳам бўлаверади, дейишгача боришди.Кўриниб турибдики, асосан, қуруқ жанжал, даҳанаки жанг, тарафкашлик шу оқибатга олиб келган. Аммо, «иржо», яъни, муржиъаларнинг фикри доимо мусулмонларнинг қаҳрига учраган. Шунинг учун ҳам бу фикр намояндалари ўзларини кўпчиликка танита олмаганлар. Бунинг ўрнига Имом Абу Ҳанифа, Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммадга ўхшаш улуғ кишиларни муржиъалар, деб гап тарқатишга ўтганлар. Аслида эса, бу улуғ зотлар «иржо» фикрига мутлақо қарши бўлишган. Хаворижлар уларни «муржиъа» деб атаганлар. Бу улуғ зотлар Аҳли сунна ва жамоанинг имомлари ўлароқ, ҳам хаворижларга, ҳам муржиъаларга қарши бўлганлар.Тарихий ва мазҳабчилик манбаларига назар соладиган бўлсак, муржиъаликнинг фикр сифатидаги васфларини кўп кўрамиз. Аммо ҳаракат сифатида, татбиқ қилинган нарса сифатида унинг бирор нарсасини кўрмаймиз. Уларнинг бошлиқлари, кўзга кўринган арбоблари ким эканини ҳам кўрмаймиз. Шунингдек, муржиъа фикрини татбиқ қилиб яшаган бирор гуруҳни ҳам билмаймиз. Муржиъалик фикрини олға сурган кишиларнинг ўзлари гуноҳ ишларни қилиб, савоб ишларни тарк этганлари тўғрисидаги хабарларни ҳам учратмаймиз.Қадария тўғрисида олдин гапирдик. Муржиъа тўғрисида айтган гапларимиз уларга ҳам тегишли. Исломдан насибаси йўқ бу икки тоифага мусулмонлар орасида жой ҳам йўқ!Сиз ўша нотўғри фикрдаги одамларга менинг китобларимни, хусусан, “Ҳалис ва Ҳаёт”нинг жузи “Ислом ва Иймон”ни кўрсатинг.Кейин оддий ҳақиқатни айтинг. Биз сизлар билан икки хил гап айтмоқдамиз, денг. Тўғрисини Аллоҳ билади ва бу охиратда аниқланади. Агар сизнинг айтганингиз тўри бўлса ҳам мен ютаман. Яъни, бу дунёда яхши ўтаман, ўзимга зарарли ароқхўрлик, ўғрилик ва зино каби ишларни қилмайман. Охиратда ҳеч гап бўлмайди. Сизлар эса, ўзингизга зарарли ишларни қилиб жафосини тортасизлар. Охиратда ҳеч гап бўлмайди. (сизнинг айтишингизча.Агар менинг гапим тўғри бўлса ҳам, мен ютаман, сиз ютқазасиз. Бу дунёда ва охиратда бахтли бўламан. Сиз эса, бу жунёда гуноҳга кўмилиб ўтасизлар, охиратда дўзахнинг қаъридан жой оласизлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat