Ассалому алайкум! Устозлар, Аллоҳ ҳаммангизни қилаёткан сайи ҳаракатларингиздан рози бўлсин. Рибо ҳаром. Аммо мен чет элда ўқийман. Йилда бир маротаба виза чўздиришимиз учун банкда пули бор деган малумотнома (20.000$) таёрлашим керак. Лекин унча маблағ йўқ. Албатта бунча пулни 1 кунга берадиганлар бор, аммо эртаси куни маълумотномани таёрлатиб бўлганимиздан кейин 20.200$ қилиб қайтариб бериш шарти билан. Олдин қаердадир эшитган эдим. Пулни олиб бошқа валюта тўласа шубҳадан ҳоли бўлади дейишганди. Шариатимиз, динимиз доирасида бирор ечими борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Қилган ишингиз судхўрлик. Бошқа чорасини топинг. Валлоҳу аълам!