Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз тўлақонлик адо этиш

11:57 / 09.12.2017 | 3845

Ассалому алайкум! Қадрли устозлар, мен диндор, зиёли оилада туғилганман. Ёшим 22 да. Ёшлигим кўпинча Қуръонни ёд олиш, илм ўрганиш билан ўтган. Ҳозирги кунда олийгоҳни тамомлаб, давлат ишида ишлайман. Саволим шундан иборат эдики мен намоз ўқишга қийналаман. Баъзи вақтларда ўқиб, баъзида намозни ташлаб қўяман. Намоз ўқиган пайтларимда Аллоҳдан дуоларимда ўз холимга ташлаб қўймаслигини, иймонимни ўзимга хамрох қилишини сўраб илтижолар қиламан, Қуръонни хар куни тиловат қиламан, барча катта кичик гунохлардан тийилишга харакат қиламан. Лекин яна шу хол такрорланаверади. Бунга сабаб гунохларим кўплиги бўлса керак деб ўйлаб қоламан. Лекин кўзга кўринадиган гунохларни деярли қилмайман деб ўйлайман. Зино қилмайман, қизлар билан деярли алоқа қилмайман. Ота-онамга яхши муомаладаман, алхамдулиллах улар мендан рози. Қўлимдан келганча оз топсам хам кўп топсам хам яширинча мухтожларга ёрдам бераман, ғийбатдан узоқман, исрофни суймайман. Ота-онам намозга бепарво бўлма дейишса иншаАллоҳ мустахкам бўларман, хидоят ёлғиз Аллоҳдан деб қўяман. Азиз устозлар маслахат беринглар нима қилсам ибодатга мустахкам бўла оламан? Олдиндан сизларга раҳмат! Сизларни дуо қиламан!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳар бир инсоннинг ичида бир қувват бўлади. Оғиз, қулоқ, кўз орқали кирган таом, сўзлар, кўз билан кўрилган нарсалар қандайлигига қараб ўша қувват ҳаракатга келади. Агар ибодатга олиб борувчи сўзларни эшитиб, Аллоҳ ҳалол қилган луқмани еб, Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан кўзни тийилса, у қувват инсонни ибодатга, ҳалолликка ва покликка етаклайди. Акси бўлса акси. Кўрмайсизми, бироз қўшиққа қулоқ солган кишининг оёқ-қўллари қимирлашни бошлайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat